Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия бир неча йиллик урушга тайёрланмоқда — Британия разведкаси

Россия бир неча йиллик урушга тайёрланмоқда — Британия разведкаси

Британия ҳарбий разведкаси Россия ҳукумати “Украинада яна бир неча йиллик ҳарбий ҳаракатларга тайёрланаётганини” маълум қилди.

Британия Мудофаа вазирлиги 2024 йилги Россия бюджети лойиҳаси асосида тегишли хулосага келди. Хусусан, 2024 йилда мудофаа учун бюджет харажатлари ялпи ички маҳсулотнинг ҳозирги 3,9 фоизидан 6 фоизга, яъни 6,4 триллион рублдан 10,8 триллион рублгача ошиши кўзда тутилган.

Катта эҳтимол билан, Россия мудофаа харажатларини 2024 йил давомида сақлаб қолиши мумкин. Британия ҳарбий разведкасининг таъкидлашича, Россия мудофаа харажатлари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ҳар доим махфий бўлса-да, очиқланган рақамлар Россия яна бир неча йиллик урушга тайёрланаётганидан далолат беради.

  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги ҳарбий амалиётлар 2025 йилда давом этишини айтганди.
  • Россия Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуанов бюджетда мудофаа харажатларининг улуши ошгани ва улар устувор эканини тан олган.

22-сентябр куни Bloomberg агентлигининг Россия бюджети лойиҳасидаги уруш харажатлари ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Шу асосда “Коммерсант” газетаси, бошқалар қатори, эслатма ёзди, аммо хабар тез орада “муҳаррирларнинг қарори билан” ўчирилган.

Киритилди: 12:10 02.10.2023. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!