Сўнгги 24 соат ичида Россия ҳаво мудофааси тизимлари 389 та Украина дронини уриб туширди.
Бу ҳақда “Интерфакс” Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, дронлар Москва вилояти ва Ленинград вилояти устида зарарсизлантирилган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, дронлар Брянск, Смоленск, Курск, Твер, Калуга, Белогород, Орёл, Тула, Новгород, Псков ва Вологда вилоятлари устида ҳам уриб туширилган.