10 мартга ўтар кечаси Россия дронлари Харковнинг Холоднoгор туманига ҳужум қилди ва зарбалар оқибатида хусусий уйларга зарар етди.
Қайд этилишича, 4 киши, жумладан, 10 ёшли қиз жароҳатланган. Днепр шаҳрида ўққа тутилиши оқибатида камида саккизта кўп қаватли турар-жой биноси шикастланган. Биноларнинг деразалари синиб, балконлари вайрон бўлган. Камида 10 киши яраланган, улар орасида 12 ёшли бола ҳам бор.
Маълумот учун, бир кун аввал кечқурун Харковнинг саноат ҳудуди зарбага учраган, расмийлар 8 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эди.