Россия армияси 2024 йилда уруш бошланганидан бери энг катта йўқотишларга учради.
“Медиазона” ва BBC рус хизмати журналистлари очиқ манбалар асосида 2024 йилда Украинадаги урушда 20 минг 364 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Журналистлар 2022 йилда — 18 минг 983 киши, 2023 йилда эса 33 минг 550 киши урушда ҳалок бўлганини тасдиқлашга эришган. Яна 11 минг 860 нафар россиялик ҳарбий қайси санада вафот этгани номаълум.
Ҳалок бўлганлар сони бўйича Бошқирдистон ва Татаристон биринчи ўринда. 2024 йил давомида ушбу республикаларнинг қарийб 2 минг фуқароси урушда ҳалок бўлган.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари 2022 йил 24 январдан бери жами 84 минг 761 нафар россиялик ҳарбийнинг ўлимини тасдиқлашга эришган.