Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Арманистондан яна бир қатор маҳсулотлар импортини тақиқлади

Россия Арманистондан яна бир қатор маҳсулотлар импортини тақиқлади

Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (“Росселхознадзор”) 2026 йил 3 июндан бошлаб Арманистондан картошка, бақлажон, уруғли мевалар (олма, нок, беҳи) ва қуритилган мевалар импортига тақиқ қўйди.

“Росселхознадзор” ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Россия орқали Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) бошқа давлатларига транзит қилиниши ҳам тақиқланди. Бунга “ушбу давлатлар томонидан карантин остидаги маҳсулотлар қабул қилинганини тасдиқловчи механизмлар йўқлиги” сабаб қилиб кўрсатилди.

Бундан олдин Россия Арманистондан гуллар, “Жермук” минерал суви, сабзавотлар (жумладан, бодринг, қалампир, помидор), кўкатлар, шафтоли, қулупнай балиқ ва бошқа маҳсулотлар импортини чеклаганди.

Ушбу тақиқлар Арманистонда 7 июнга белгиланган парламент сайловларига тайёргарлик кўрилаётгани, шунингдек, Ереван Ғарб давлатлари ва Европа Иттифоқи билан яқинлашишни бошлагани фонида жорий этилди.

Киритилди: Бугун 08:41. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!