Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия 2045 йилга келиб Европа билан тўғридан-тўғри уруш эҳтимолини кўриб чиқмоқда

Россия 2045 йилга келиб Европа билан тўғридан-тўғри уруш эҳтимолини кўриб чиқмоқда

Украина разведкасининг маълумотларига кўра, Россия 2045-йилга келиб Европа билан тўғридан-тўғри уруш эҳтимолини кўриб чиқмоқда ва НАТО билан ҳарбий можаролар учун сценарийларни ишлаб чиқмоқда.

Хусусан, олтита сценарий Шимолий Европага тегишли бўлиб, Полша ва Болтиқбўйи давлатлари бўйича алоҳида режалар тузилмоқда. Ушбу сценарийлардан бири НАТОнинг шарқий қанотида Иттифоқнинг ўз аъзоларини ҳимоя қилиш қобилиятини синаб кўриш учун инқирозни келтириб чиқаришни назарда тутади.

Разведка маълумотларига кўра, Европа мамлакатларида саботаж, киберҳужумлар, дезинформация ва жосуслик каби гибрид фаолият билан шуғулланадиган қарийб 400 нафар Россия разведка ходими мавжуд.

Киритилди: 22:58 13.10.2026. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!