Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роспотребнадзор Арманистоннинг Jermuk сувини сотишни тўхтатди

Роспотребнадзор Арманистоннинг Jermuk сувини сотишни тўхтатди

Россиянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти "Роспотребнадзор" Арманистондан импорт қилинаётган 64,5 миллион дона Jermuk газланган минерал сувини сотишни тўхтатишни буюрди.

"Сувда бикарбонат, хлоридлар ва сульфатларнинг меъёридан ортиқ миқдори аниқланган. Бу унинг доривор хусусиятлари ҳақида нотўғри тушунчаларга олиб келиши ва соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин", - дейилади баёнотда.

Агентликнинг қўшимча қилишича, 2026 йил бошидан бери "Роспотребнадзор" кўрсатмаларига биноан чакана савдо ва онлайн каналларда 38,4 миллион дона Jermuk сувини сотишни аллақачон тўхтатиб қўйилган эди

Агентлик ушбу қарор ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссиясини, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатларнинг ваколатли органларини хабардор қилди.

Бир ҳафта олдин "Роспотребнадзор" Арманистондан олиб келинаётган сифатсиз алкоголли ичимликларни (вино, коньяк) ҳам Россияда сотишни тақиқлаган эди.

Шунингдек, 30 майдан бошлаб Арманистондан Россияга мева-сабзавотлар ва гулларни олиб кириш тақиқланади. Бу республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ЕОИИ фитосанитар талабларига жавоб бермаслиги билан боғлиқ, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:42 30.05.2026. Ўқилди: 1147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!