200 нафар россиялик мутахассислар ушбу ҳафта ичида Эрондан олиб чиқлади. Шундан сўнг станцияда 50 нафар кўнгиллилар қолади. Улар қурилиш техникаси ва коммунал иншоотлари ишлашини таъминлайди.
"Биз станцияни бутунлай тарк этмаймиз, лекин фақат кўнгиллилар қолади, хусусан, хавфсизлик бўлинмамиздаги йигитлар", - деди “Росатом” бош директори Алексей Лихачев.
Россия ва МАГАТЭ огоҳлантиришига қарамасдан, АҚШ ва Исроил ҳужумлари вақтида зарбалар бир неча маротаба "Бушер" АЭСига жуда яқин ҳудудларга берилган.