Хабарингиз бор, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду айни дамда модел Кэтрин Майорганинг номусига текканликда айбланмоқда.
Яқинда Майорганинг адвокатлари Роналдунинг номусга тегиш билан боғлиқ иккинчи жинояти ҳақида бонг уришган ва футболчидан жабр кўрган яна бир қиз билан суҳбатлашишганини айтишганди. У қиз эса исмини сир тутганини таъкидлашганди.
Испан нашрларига кўра, бу қиз украиналик Яра Хмидан бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Роналду ва Хмиданнинг муносабатлари узоққа чўзилмаган.
Маълумот учун, Хмидан Одессада моделер сифатида машҳур ва айни дамда Нью-Йоркда истиқомат қилади.