Хориж ОАВ “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ қизиқ ҳолатни аниқлашди.
Португалиялик ҳужумчи жамоавий суратга тушаётганда оёғини бироз кўтариб олар экан. Маълумотларга кўра, Роналду бу билан узунроқ кўринишни ва бу орқали доим эътиборни тортишни мақсад қилган. Роналду оёғини кўтарганида бўйи 185 сантиметрга етаркан.
Бу ҳолат “Ювентус”нинг “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинидан олдин ҳам кузатилди. Қизиғи, Роналду “Реал”да ҳам шу усулдан доим фойдаланган.