“Реал” клуби “Тоттенхем” ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишга киришди.
Хабарингиз бор, “қироллик клуби” жамоа етакчиси Криштиану Роналду билан хайрлашишга яқин турибди. Португалиялик юлдуз катта эҳтимол билан “Ювентус” аъзосига айланади.
“Маrcа” нашрининг ёзишича, Мадрид клуби раҳбарияти Роналду кетганидан кейин Кейнни қўлга киритиш осон бўлишига ишонмоқда. Флорентино Перес англиялик ҳужумчининг “шпорлар” президенти Леви билан муносабатлари яхши эмаслигидан фойдаланиб қолмоқчи. Қолаверса, “Реал” раҳбарияти Кейннинг “қироллик клуби”нинг етакчи ҳужумчиси бўлиш таклифини қабул қилишига ишонмоқда.