Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади"

"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади"

Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа сардори Криштиану Роналдунинг жаҳон футболидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Мутахассиснинг фикрича, Криштианунинг буюклигини исботлаш учун Жаҳон кубоги шарт эмас.

Буюклик учун ЖЧ шартми?

Роберто Мартинес ЖЧ-2026 олдидан Роналдунинг мероси ҳақида шундай деди:

"У Жаҳон кубогини қўлга киритадими ёки йўқми, барибир барча замонларнинг энг буюк футболчиси бўлиб қолаверади. Бу борада менинг фикрим қатъий".

Терма жамоанинг мақсади:

Мураббий Португалия миллий терма жамоасининг олдига қўйилган вазифалар ҳақида ҳам гапириб ўтди:

"Бизнинг асосий масъулиятимиз — Жаҳон кубоги учун курашишда энг яхши имкониятларни яратиш. Бунга доимий таҳлил, ўз устимизда ишлаш ва Миллатлар лигасидаги муваффақиятга ёрдам берган ўша жанговар кайфиятни сақлаб қолиш орқали эришамиз", — деди Мартинес.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Роналду Португалия миллий терма жамоаси билан фаолиятидаги сўнгги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг коллекциясида фақатгина ушбу нуфузли соврин етишмаяпти.

Киритилди: 23:52 23.02.2026. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!