Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Роналду жамоаси Гвардиолани мураббийликка олиб келмоқчи

Роналду жамоаси Гвардиолани мураббийликка олиб келмоқчи

Португалиялик марказий ҳужумчи Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудиянинг «Ан-Наср» клуби испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиолани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Бу ҳақда мураббийнинг агенти Хосеп Мария Оробитг маълум қилди.

«Алоқалар бўлган, лекин бундан уёғига ўтилмади. Улар унчалик катта бўлмаган маблағ таклиф қилишди. Ҳозирги вақтда Гвардиола бўйича ҳеч қандай мулоқот олиб борилмаяпти», — дея агентнинг сўзларини келтиради Okaz.

Гвардиола 2016 йилдан бери «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимини эгаллаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа олти марта АПЛ чемпиони бўлди ва Лига чемпионларида ғолиб чиқди. Аввалроқ испаниялик мутахассис 2025/2026 йилги мавсум якунида «шаҳарликлар» лавозимини тарк этиши эълон қилинган эди.

Киритилди: Бугун 16:27. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!