«Ан-Наср»нинг собиқ матбуот котиби Сауд Ал-Сарами Криштиану Роналду қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигини истисно этмади.
«Роналду “Ан-Наср”да ўйин билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳеч қандай вазифани бажармайди. У қишда клубни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмайман. Бу Карим Бензема билан аввал содир бўлган ҳолатга ўхшаш бўлиши мумкин ва қарор фақат унинг ўз ташаббуси билан қабул қилиниши эҳтимол.
Роналду — аллақачон босиб ўтилган босқич. У “Ан-Наср”га бошқа ҳеч қандай фойда келтира олмайди, шунинг учун кетиши керак», — деди Ал-Сарами Al-Arabiya FM эфирида.
Португалиялик ҳужумчи «Ан-Наср» сафида 2023 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.