«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги мавсумдаги илк расмий ўйинидаёқ гол уришга эришди.
Саудия Арабистони Про-лигасининг 2-тури доирасида кечган «Ал-Риёд»га қарши баҳснинг (4:0) 62-дақиқасида майдонга тушган 41 ёшли португалиялик тўпурар 83-дақиқада Айман Яхьянинг узатмасини қабул қилиб, рақиб жарима майдончаси марказида бурилиб аниқ зарба йўллади.
Ушбу гол Роналду учун фаолиятидаги 977-гол бўлди:
Клублар миқёсида: 831 та гол
Португалия терма жамоасида: 146 та гол.