Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Роналду фаолиятида илк марта кетма-кет 2та финалда ютқазди

Роналду фаолиятида илк марта кетма-кет 2та финалда ютқазди

«Наполи» клуби пенальтилар сериясида «Ювентус»ни мағлуб этиб, ўз тарихида олтинчи марта Италия кубогини қўлга киритди.
"
Mister Chip"  тарқатган хабарга кўра, сўнгги 11 йил ичида илк марта Криштиану Роналду иштирокидаги 2та ўйин кетма-кет голсиз дуранг билан якунланди. Туринликлар "Милан"га қарши бўлиб ўтган ярим финалнинг жавоб учрашувининг аксарият вақтида рақибдан бир киши кўп бўлиб ўйнашганига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Роналду эса бундан 4 кун илгари ўтказилган учрашувда пенальтидан гол ура олмаган эди.
Бунгача Роналдунинг жамоаси 2009 йилда кетма-кет иккита учрашувда 0:0 ҳисоб қайд этган эди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» 24 февраль куни Чемпионлар лигаси доирасида «Интер», 1 март куни эса Лига кубоги доирасида «Тоттенхэм» билан нурсиз дурангга имзо чеккан эди.
Шунингдек, Роналду фаолиятида илк марта кетма-кет 2та финалда ютқазди. «Ювентус» декабрь ойида Италия суперкубоги учун ўтказилган «Лацио»га қарши баҳсда имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 11:12 18.06.2020. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!