Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Роналду: "Эчки соқолимни ЖЧ-2018 охиригача қолдираман, у омад келтиради"

Роналду: "Эчки соқолимни ЖЧ-2018 охиригача қолдираман, у омад келтиради"

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фикрича, унинг эчки соқоли жамоасига жаҳон чемпионатида омад келтирар экан.

"Эчки соқолим? Бу Испанияга қарши ўйиндан олдин ҳазил эди. Терма жамоадаги дўстларимга испанларга гол урса уни қолдиришимни айтган эдим. Омадим келди, ўша баҳсда ва кеча гол урдим. Соқолимни ЖЧ-2018 охиригача қолдираман, чунки у омад келтиради" - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Марокашга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида гол уриб, ўз жамоасига 3 очко олиб берган эди. Форвард турнирда 4та гол билан тўпурарга айланиб олди. У Испанияга қарши учрашувда хет-трик қайд этган.

манба: CHampionatAzia

Киритилди: 10:58 21.06.2018. Ўқилди: 1757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!