Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги 12 ой ичида дунё спортчилари орасида энг кўп даромад олган спортчига айлпади, дея хабар бермоқда нашр.
Роналду “Ал-Наср” билан тузган шартномаси орқали 235 миллион доллар, турли реклама шартномаларидан эса, яна 65 миллион доллар ишлаб топди. Шу тариқа унинг умумий даромади 300 миллион долларга етди. Бу натижа америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг 2015 йилдаги рекордига тенглашди.
Иккинчи ўринни мексикалик боксчи Саул Алварес эгаллади. Унинг даромади – 170 миллион долларни (160+10) ташкил этди.
Учинчи ўрин эса, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Мессига насиб этди. Аргентиналик футболчининг умумий даромади – 140 миллион доллар (70+70) бўлди.