Саудиянинг «Ан-Наср» клуби юлдузли ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлар орқали жамоа мухлисларига мурожаат йўллади.
«Мавсумнинг биринчи ўйиниданоқ нимани хоҳлашимизни билардик. Жамоа кўп меҳнат қилди, машғулотлар ва ўйинларда бор кучини берди. Бу осон йўл бўлмади, лекин биз уни биргаликда босиб ўтдик. Доимо ёнимизда бўлганингиз ва бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — дейилади 41 ёшли португалиялик тўпурарнинг ижтимоий тармоқдаги хабарида.
«Ан-Наср» 2025/26 йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпионига айланди. Роналду Саудия клубидаги илк совринини қўлга киритди. Криштианунинг шартномаси келгуси йилнинг ўрталаригача амал қилади.