«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про-лигаси 28-турида «Ал-Охдуд»га қарши (2:0) ўйиндан кейин ғалаба ҳақида фикр билдириб, клуб мухлисларига мурожаат қилди.
«Яна бир қадам олдинга. Биргаликда, ягона жамоа сифатида. Биз ўзимиз хоҳлаган натижага эътибор қаратганмиз. Ҳар доим биз билан бирга бўлган мухлисларга раҳмат», — деб ёзди Криштиану Роналду ўзининг X ижтимоий тармоғида.
Роналду баҳнинг 15-дақиқасида ҳисобни очди. Бу гол унинг фаолиятидаги 968-гол бўлди.
Ҳозирги ҳолатга кўра, «Ан-Наср» 73 очко билан турнир жадвалида пешқадам, «Ал-Охдуд» эса 16 очко билан 17-ўринда бормоқда.