Роберт Флетчер омадли америкалик бизнесменлардан саналади. У дунёнинг кўпгина мамлакатларида “Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?” номли семинар тренинглар ўтказиб келган. Қуйида ана шу инсоннинг бойиб кетиш борасидаги маслаҳатларини келтириб ўтмоқчимиз.
* Пул сарфлашни бас қилинг. Изоҳ: Гарчи миллионер бўлса-да, Роберт Флетчер ҳалигача 50 долларлик уяли телефон ишлатади.
* Пул йиғишга дарҳол киришинг. Ишлаб топган даромадингизнинг 10-20 фоизини, албатта, йиғиб қўйинг. Кутилмаган жойдан бизнес бошлаш учун яхши таклиф чиқиб қолиши мумкин. Ўшанда бу пуллар асқотади. Унутманг, пулни пул чақиради.
* Кўчмас мулкка пул тикинг. Бу ҳар доим хайрли бўлиб келган.
* Маблағларингиз хавфсизлиги ҳақида қайғуринг.
* Ақлли ва тажрибали одамлар билан ҳамкорлик қилинг. Улар сизни олға юришга ундайди.
* Пул келадиган соҳа бўлса, ҳамма пулингизни тикиб юборишга ҳам қўрқманг. Бу таваккал сизга янада кўпроқ пул олиб келади.
* Даромадингизнинг фақат 10 фоизинигина кўнгилхушлик, машина сотиб олиш, сайру саёҳатларга сарф қилинг.
* Ҳеч қачон ўқиб-ўрганишдан эринманг. Пул топишнинг янгидан-янги йўлларини ўйлаб топинг.