Британия бош вазири Риши Сунакнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари республика ҳудудида бўлган бир пайтда Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар мантиққа тўғри келмайди.
"Россиянинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ҳар қандай бир томонлама чақируви ҳозирги шароитда мутлақо маъносиздир. Менимча, бу ёлғон чақириқ. Россия бундан қайта тўпланиш, ўз қўшинларини кучайтириш учун фойдаланади. Улар қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқмас экан, ҳақиқий музокаралар олиб бориб бўлмайди”, — дея таъкидлади Британия ҳукумати раҳбари.