Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Римдаги Треви фавворасига энди фақат тўлов эвазига танга ташлаш мумкин

Римдаги Треви фавворасига энди фақат тўлов эвазига танга ташлаш мумкин

Римдаги Треви фавворасига энди фақат тўлов эвазига танга ташлаш мумкин — ОАВ.

Италия пойтахтидаги сайёҳлар одатда танга ташлайдиган Треви фавворасига яқинлашиш имконияти учун тўлов жорий этилди. Энди фавворага соат 09:00 дан 22:00 гача кириш учун икки евро тўлаш керак бўлади. Беш ёшгача бўлган болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва Рим аҳолиси чипта тўловидан озод қилинган. Кечқурун ва эрта тонгда фавворага бепул бориш мумкин.

Шаҳар расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, чипталар сотилиши йилига 6,5 миллиондан 20 миллион еврогача даромад келтиради. Ушбу маблағлар фавворага техник хизмат кўрсатиш ва ходимларнинг иш ҳақига йўналтирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, сайёҳлар фавворага ташлаган тангалар аввалгидек камбағалларга ёрдам берувчи Caritas di Roma хайрия ташкилотига берилади. Фавворадан йилига тахминан 1,5 миллион евро миқдорда тангалар тўпланади.

Киритилди: 18:43 03.02.2026. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!