Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Рим метросида эскалаторнинг қулаши оқибатида россиялик мухлислар жабрланди

Рим метросида эскалаторнинг қулаши оқибатида россиялик мухлислар жабрланди

“ЦСКА” футбол клубининг 30 мухлиси Чемпионлар лигаси доирасида “Рома” билан учрашув олдидан Рим метроси станциясидаги эскалаторнинг қулаши оқибатида жабрланишган. Бу ҳақда Россиянинг Римдаги элчихонасида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, жабрланувчилардан 7 киши замбилларда олиб кетилган, уларнинг аҳволи оғир. Яна 5 киши ўртача оғирликдаги жароҳат олган, 18 жабрланувчи енгил жароҳатлар олиб станцияни ўзлари мастақил тарк этишган. 

Италия ўт ўчириш хизмати вакилининг айтишича, бир гуруҳ одамлар станцияга эскалаторда тушаётганларида фалокат юз берган. 

Маҳаллий ОАВ тахминига кўра, россиялик фанатлар маст ҳолатда бўлиб, эскалаторда сакрай бошлашган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 04:27 24.10.2018. Ўқилди: 1412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!