«Барселона» Маркус Рэшфордни жамоада сақлаб қолмоқчи.
Жорий мавсумда «МЮ»дан ижара асосида тўп сурган инглиз вингери бош мураббий Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штабида катта таассурот қолдирди ва клуб ҳозирча унинг позицияси учун бошқа вариантларни кўриб чиқмаяпти.
Июнь ойининг якунига қадар Рэшфордни 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи амал қилади ва «Барса» раҳбарияти бундай маблағ эвазига унинг даражасидаги футболчини топиш қийин деб ҳисобламоқда.
Marca нашрининг хабар беришича, Рэшфорднинг ўзи ҳам «Барселона»дан кетишни истамаяпти. Футболчи жамоада қолиш учун маошининг камайтирилишига ҳам рози ва бу ҳақда клуб раҳбариятига маълум қилиб бўлган.