Бугун 31 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал" Ян Диоманде учун жами 230 миллион евро сарфлайди

"Реал" Ян Диоманде учун жами 230 миллион евро сарфлайди

Мадриднинг "Реал" клуби ивуариялик вингер Ян Диоманде трансфери учун маош ва солиқларни ҳам ҳисобга олганда қарийб 230 миллион евро сарфлайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Футболчининг бевосита трансфер қиймати 130 миллион еврони ташкил этади. Шундан 105 миллион евро кафолатланган тўлов сифатида берилади, яна 25 миллион евро эса турли бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.

Диоманде "Реал" билан 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган 7 йиллик шартнома имзолайди.

Футболчининг солиқлардан кейинги йиллик маоши тахминан 7 миллион евро бўлади. Клуб унинг иш ҳақи учун умумий ҳисобда 98 миллион евро сарфлайди, шундан қарийб 49 миллион евро солиқ тўловларига йўналтирилади.

Шу тариқа, "Реал"нинг Диоманде билан боғлиқ умумий харажатлари тахминан 230 миллион еврога етади. Бу трансферни клуб тарихидаги энг қиммат битимлардан бирига айлантиради.

Киритилди: 15:19 30.08.2026. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!