Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» украиналик дарвозабони бўйича қарор қабул қилди

«Реал» украиналик дарвозабони бўйича қарор қабул қилди

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган украиналик дарвозабон Андрей Лунин трансфер бозорида харидоргир бўлиб турибди. Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, «қироллик» клубига футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича таклифлар тушмоқда. Шу билан бирга, «қаймоқранглилар» раҳбарияти дарвозабонни сотиш вариантини кўриб чиқишни истамаяпти. Украинанинг ўзи ҳам Мадрид жамоасини тарк этишни режалаштирмаган.

Андрейнинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда. «Реал» ва дарвозабон ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2030 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Жорий мавсумда Лунин бешта учрашувда иштирок этди ва уларнинг бирида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!