Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал" сафарда ғалаба қозонди (видео)

"Реал" сафарда ғалаба қозонди (видео)

Испания Ла Лигаси 2025/2026 мавсумининг 34-турида «Эспаньол» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Барселонадаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида бўлиб ўтган баҳс меҳмонлар — «Реал»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни 55-дақиқада мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниор очди. 66-дақиқада эса у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль муаллифига айланди.

34-турдан сўнг «Эспаньол» 39 очко билан 13-ўринда бормоқда. «Қироллик клуби» 77 очко жамғариб, иккинчи поғонада жойлашган. Турнир жадвалида 88 очко билан «Барселона» пешқадамлик қилмоқда.

Келаси турда «Реал» 10 май куни «Спотифай Камп Ноу»да «Барселона»га қарши майдонга тушади. «Эспаньол» эса 9 май куни «Севилья» билан куч синашади.

Испания — Ла Лигаси, 34-тур
3 май 2026 йил, Барселона
«Эспаньол» — «Реал» (Мадрид) 0:2
Голлар:
Винисиус Жуниор 55, 66.

Киритилди: Бугун 07:25. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!