Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Реал” Родри бўйича режасини ўзгартирди

“Реал” Родри бўйича режасини ўзгартирди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» таянч ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни сотиб олиш фикридан воз кечди, деб хабар бермоқда Sport.es журналистлари.

Манбанинг қайд этишича, «қироллик клуби» раҳбарлари 29 ёшли футболчини унинг ёши ва 65 миллион евро миқдоридаги трансфер нархи сабабли сотиб олишмайди. «Қаймоқранглилар» муқобил вариант сифатида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик Витиньяни кўриб чиқишмоқда.

Родри «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади. Испаниялик ярим ҳимоячи 2019 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Сити»да ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: Бугун 15:20. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!