Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" президенти энди ёш ва истиқболли мураббийларга ишонмайди!

"Реал" президенти энди ёш ва истиқболли мураббийларга ишонмайди!

Флорентино Перес "Реал Мадрид" бош мураббийи лавозимига навбатдаги истиқболли мутахассисни таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Carrusel Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" қишда жамоани қабул қилиб олган Альваро Арбелоа ўрнига тажрибали ва совриндор мураббийни тайинлашни мақсад қилган. Эслатиб ўтамиз, мавсумнинг биринчи қисмида жамоани Хаби Алонсо бошқарган эди.

31 турдан сўнг "Реал" Испания Ла Лигаси жадвалида 70 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи "Барселона"дан тўққиз очкога ортда қолмоқда.

Аввалроқ мадридликлар "Бавария"га икки бор мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган эди.

Киритилди: Бугун 16:11. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!