Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" Мбаппенинг ишини "ҳиёнат" деб билади

"Реал" Мбаппенинг ишини "ҳиёнат" деб билади

Мадриднинг “Реал” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени таклиф қилиш масаласига қайтмайди, деб хабар беради El Debate.

Манбага кўра, Мадрид клуби 23 ёшли франциялик футболчининг номзодига қайтмайди, чунки улар буни ўтган ёзда трансфердан бош тортганига хиёнат деб билишади.

Қайд этилишича, ҳужумчи ва унинг оиласи клубдан фойдаланган ҳолда "ПСЖ" билан йилига рекорд даражадаги 96 миллион евролик маош ва 100 миллион евролик шартнома бонуси учун музокара олиб боришган, деб ҳисобламоқда.

"Реал Мадрид" иккита асосий сабабга кўра Мбаппега қайтмайди.

Биринчидан, мадридликлар ҳужумчининг клуб президенти Флорентино Пересни Париж клуби билан шартномани узайтириш қарори ҳақида хабардор қилганидан ранжиган. Француз унга қўнғироқ қилмасдан қисқа хабар ёзди. Иккинчидан, "қаймоқранглилар" мухлислар футболчини ўтган ёз трансферидан воз кечганидан кейин шунчаки қабул қилишмайди, деб ҳисоблашади.

Аввалроқ Мбаппе келажакда "Реал"га ўтишини истисно қилмаганди.

Ҳужумчи жорий мавсум парижликлар сафида барча мусобақаларда 9та ўйинда 10та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:44 22.09.2022. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!