Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди

Мадриднинг «Реал» клуби жамоанинг уч нафар юлдуз футболчиси борасидаги режаларини белгилаб олди. El Mundo журналистларига маълум бўлишича, «қироллик» клуби раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппе, вингер Винисиус Жуниор ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан хайрлашиш ниятида эмас.

«Қаймоқранглилар» лагеридагилар ҳозирги жамоанинг салоҳияти жуда юқори эканлигига ишончи комил. Мадридликлар кейинги мавсумларда айнан юқорида номлари тилга олинган юлдузларга асосий эътиборни қаратишни мақсад қилган.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида «Реал» иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасига келсак, Мадрид жамоаси чорак финал босқичида Мюнхеннинг «Бавария» клубига имкониятни бой бериб (1:2, 3:4), мусобақадаги иштирокини якунлаган эди.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!