Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал Мадрид» сардори ва бош мураббийи юзма-юз гаплашиб олишди

«Реал Мадрид» сардори ва бош мураббийи юзма-юз гаплашиб олишди

Сўнгги пайтларда матбуотда Мадриднинг «Реал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль билан боғлиқ муаммолар фаол муҳокама қилинмоқда.

«Қаймоқранглилар» сардори жароҳатидан тузалиб, қайдномага қайтган бўлса-да, барибир майдонга тушмаяпти. 34 ёшли футболчи юзага келган вазиятдан норози, бу ҳақда яқин кунларда турли манбалар хабар берди. Шунингдек, жамоанинг янги устози Альваро Арбелоа билан келишмовчиликлар борлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган эди.

«Marca» нашрининг маълумотига кўра, пайшанба куни клуб базасида мураббий ва футболчи ўртасида шахсий суҳбат бўлиб ўтган – асосий мавзу латералнинг ҳолати ва унинг келажакдаги истиқболлари бўлган. Манбанинг қайд этишича, учрашув «ижобий» ўтган: томонлар мавжуд масалаларни ойдинлаштириб, ҳал қилиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, Даниэль Карвахальнинг «Реал» билан шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!