Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал Мадрид"нинг украиналик посбони Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг ёмон дарвозабони деб топилди

"Реал Мадрид"нинг украиналик посбони Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг ёмон дарвозабони деб топилди

"Реал Мадрид" ва Украина терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунин Whoscored томонидан Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг ёмон дарвозабони деб тан олинди.

Аналитик портал Лунинни 3,8 балл билан “мукофотлади”.

Иккинчи ўринни Туркия терма жамоаси дарвозабони Алтай Байиндир (5,42) эгаллади. Антирейтингда учинчи ўрин Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шеснийга насиб этди (6,14).

Эслатиб ўтамиз, Лунин биринчи турда Руминия терма жамоасига қарши ўйинда Украина терма жамоаси дарвозасини қўриқлаганди. Мазкур ўйинда Андрей учта гол ўтказиб юборди, жамоаси эса мағлубиятга учради. Кейинги икки ўйинда Анатолий Трубин унинг ўрнини эгаллади - унинг иштирокида украиналиклар фақат битта гол ўтказиб юборишди, аммо барибир плей-оффга чиқа олишмади.

Киритилди: 06:26 28.06.2024. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!