Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Реал Мадрид"ни соғинаман, аммо..."

"Реал Мадрид"ни соғинаман, аммо..."

Лука Модрич «Реал Мадрид»ни соғинишини, аммо ҳозир «Милан»да ҳам ўзини жуда бахтли ҳис қилаётганини айтди.

«Мен «Реал Мадрид»ни соғинаман. Бу мен яхши кўрадиган клуб. Аммо «Милан»да ҳам ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бу ерда мени жуда яхши кутиб олишди ва мен бор кучимни беришга ҳаракат қиляпман».

Хорватиялик ярим ҳимоячи «Реал»га қайтиш эҳтимоли ҳақида ҳам гапирди.

«Албатта, бундан хурсанд бўлардим. «Реал Мадрид» — менинг уйим. Мен у ерда 13 йил ўтказдим.

Уларга ёрдам беришдан хурсанд бўлардим. Аммо аввало ўзимни тайёрлашим, қандай ролда фойдали бўлишим мумкинлигини ва клубнинг ўзи бунга хоҳиш билдириш-билдирмаслигини кўришим керак».

Киритилди: 23:13 08.10.2026. Ўқилди: 1007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!