“Реал” клуби раҳбарияти айни дамда “Челси” аъзоси Эден Азарни харид қилиш борасида жиддий ҳаракат қилмоқда.
Испан нашрларининг ёзишича, футболчининг ўзи Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас, бироқ “Челси” устози Маурисио Сарри белгиялик футболчининг кетишини истамаяпти. Ўз навбатида “аристократлар” Азар учун катта нарх сўрамоқда.
Манбаларга қараганда, “Реал” устози Хуан Лопетеги Азар вариантидан воз кечишга ҳам қарши эмас, чунки, унинг фикрича, Иско “қироллик клуби”да айнан Эденнинг вазифасини бажаради. Шу боис агар трансфер мураккаблашиб кетадиган бўлса, Лопетеги Иско туфайли Азардан воз кечиш мумкинлигини таъкидлаган.