Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал"да Хаби Алонсо ўрнига икки номзод маълум бўлди

"Реал"да Хаби Алонсо ўрнига икки номзод маълум бўлди

"Реал" Хаби Алонсо истеъфога чиқарилган тақдирда бош мураббийликка номзодларни аниқлаб бўлган. Шундай қилиб, "қаймоқранглилар" иккита номзодни кўриб чиқмоқда: бу франциялик мутахассис Зинедин Зидан ва германиялик мураббий Юрген Клопп. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, Хаби Алонсонинг "Реал"даги тақдири Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг ҳал бўлиши маълум қилинганди. Мағлубият қайд этилган тақдирда испаниялик "Қироллик клуби"дан истеъфога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла Лиганинг сўнгги 5та ўйинида атиги 1та ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида 2-ўринга тушиб кетди. "Манчестер Сити"га қарши ўйин 10 декабрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган.

Киритилди: Бугун 18:14. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!