Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал»да сардорлик боғичи эгалари маълум бўлди

«Реал»да сардорлик боғичи эгалари маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби 2026/27 йилги мавсум учун сардорларни аниқлаб олди. Score90 портали маълумотларига кўра, жамоанинг асосий сардори Федерико Вальверде бўлади.

Рўйхатда ундан кейин Винисиус Жуниор, Тибо Куртуа ва Родриго Гоэс қайд этилган. Гоэс жароҳати туфайли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юбориши сабабли, унинг ўрнини Андрей Лунин эгаллайди.

Ўтган мавсумда Мадрид клубининг асосий сардори ҳимоячи Дани Карвахаль эди. Вальверде, Куртуа ва Винисиус Жуниор унинг ўринбосарлари ҳисобланишган. 34 ёшли Карвахаль «Реал» сафида 451 та ўйин ўтказгач, 30 июнь куни шартномаси якунланганидан сўнг жамоани тарк этди. Ҳозирда у эркин агент ҳисобланади.

Киритилди: 23:06 13.07.2026. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!