Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" бу юлдуз учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

"Реал" бу юлдуз учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни сотиб олмоқчи.

Испания гранди футболчи учун катта маблағ тайёрламоқда. "Қаймоқранглилар" Энцо учун 150 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам "Челси"дан кетмоқчи. Мазкур трансфер клубдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонишга интилаётган Флорентино Переснинг шахсий ташаббуси ҳисобланади.

Энцо Фернандеснинг "Челси" билан тузган меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:36 25.05.2026. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!