Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

"Реал" бошқа футболчи сотиб олмасликка қарор қилди

"Реал" бошқа футболчи сотиб олмасликка қарор қилди

Мадриднинг "Реал" клуби трансферлар борасида муҳим қарор қабул қилди. "Қироллик клуби" жорий ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчиларни харид қилишни режалаштирмаяпти. Шу тариқа, мадридликларнинг ёзги трансфер кампанияси якунланган.

Қайд этилишича, янги трансферлар фақат фавқулодда ҳолатда амалга оширилиши мумкин. Хусусан, жамоа футболчиларидан бири кутилмаганда кетишга қарор қилса ёки жиддий жароҳат олса, клуб яна трансфер бозорига қайтиши мумкин.

"Реал" жорий ёзда Ян Диоманде, Марк Кукурелья, Карлос Эспи, Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате ва Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олди.

Киритилди: 14:51 20.08.2026. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!