Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» «Барселона»ни титуллардан маҳрум қилишни талаб қилди

«Реал» «Барселона»ни титуллардан маҳрум қилишни талаб қилди

«Реал» «Негрейра иши» бўйича «Барселона»ни жазолашни талаб қилишда давом этмоқда.

AS нашрининг ёзишича, Мадрид клуби УЕФАга мурожаат қилиб, «кўк-анорранглилар»ни Хосе Мария Негрейра фаолият юритган даврда қўлга киритилган барча титуллардан маҳрум этишни талаб қилди. Бундан ташқари, «қироллик клуби» суддан «Барселона»ни 2010–2018 йилларга оид ички назорат тизими бўйича ҳужжатларни тақдим этишга мажбурлашни сўради. Бу орқали клубда коррупциянинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилгани ва улар амалда қандай ишлаганини аниқлаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона»га расман айбловлар қўйилган эди. Тергов тахминига кўра, каталонияликлар кўп йиллар давомида Ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти бўлган Негрейрага у билан боғлиқ компаниялар орқали пул ўтказиб келган.

Киритилди: 23:50 14.07.2026. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!