Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

"Реал" "Барселона"ни 17 йил давомидаги барча совринларидан маҳрум қилишни талаб қилди

"Реал" "Барселона"ни 17 йил давомидаги барча совринларидан маҳрум қилишни талаб қилди

"Реал" "Негрейра иши" деб аталувчи можаро доирасида "Барселона"га қарши ҳужжатларни УЕФАга тақдим этди. Энди Европа футбол ташкилоти ушбу материалларни тергов доирасида ўрганиб чиқади.

AS нашри маълумотига кўра, "Реал" УЕФАга жуда катта ҳажмдаги ҳужжатлар тўпламини — қарийб 50 минг саҳифани юборган.

Гап "Барселона" томонидан Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага амалга оширилган тўловлар ҳақида кетмоқда.

Текширилаётган давр 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган вақтни қамраб олади. Маълумотларга кўра, каталонияликлар шу 17 йил ичида Негрейрага жами 8,4 миллион евро тўлаган.

Қайд этилишича, "Реал" "Барселона"ни "Негрейра иши" бўйича тўловлар амалга оширилган даврда қўлга киритган барча совринларидан маҳрум қилишни талаб қилган.

Киритилди: 21:37 01.10.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!