Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» 100 миллион евролик ҳомийлик шартномаси имзолаши мумкин

«Реал» 100 миллион евролик ҳомийлик шартномаси имзолаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ва Emirates авиакомпанияси "қироллик клуби" учун янада қулай молиявий шартларда янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.

Янги келишув шартларига кўра, Мадрид гранди бир мавсумда 100 миллион евродан кўпроқ пул олиши мумкин бўлади. Айни пайтда авиаташувчи билан ҳамкорликдан тушадиган даромад 70-80 миллионни ташкил этади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати июнь ойи охирида тугайди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Хаби Алонсо шогирдлари турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Қаймоқранглилар" очколарини 45 тага етказиб, пешқадам Каталониянинг "Барселона" клубидан 4 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 17:22 11.01.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!