13 октябрь куни Москвада МДҲ давлатларининг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия делегациялари иштирок этади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам мажлисда видеоконференция форматида иштирок этиши кутилмоқда.