Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Расман! Хитой коронавирус тугаганини эълон қилди!

Расман! Хитой коронавирус тугаганини эълон қилди!

Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг расмий вакили Ми Фенг брифингда маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

Фенгнинг таъкидлашича, 28 март ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб тасдиқланган инфекция ҳолатлари сони уч мингдан кам бўлган. Шундай қилиб, Хитойда инфекциянинг тарқалиши тўхтатилди.

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) томонидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус инфекциясининг умумий сони атиги 82 мингдан ошади. 75,5 минг киши тузалди, 3,3 минг киши вафот этди. Энди коронавирус билан касалланиш сони бўйича дунёда биринчи ўринда – АҚШ.

Киритилди: 17:14 29.03.2020. Ўқилди: 7409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!