Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Расман: «ПСЖ» юлдузи «Ливерпуль»га ўтди

Расман: «ПСЖ» юлдузи «Ливерпуль»га ўтди

«Ливерпуль» «ПСЖ» вингери Брэдли Барколя трансферини расман эълон қилди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, 23 ёшли Франция терма жамоаси футболчиси мерсисайдликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер қиймати 125 миллион евро ва яна 20 миллион евро бонусни ташкил этади.

Барколя «ПСЖ» сафида икки марта кетма-кет Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, уч марта Франция чемпиони бўлган.

Француз вингери Париж клуби сафида жами 152 та учрашувда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:33 31.08.2026. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!