Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Расман! Мирзиёев эртага Туркияга боради

Расман! Мирзиёев эртага Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрига ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг “Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди, дейилади расмий хабарда.

Саммит иштирокчилари ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашади.

Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:27 14.03.2023. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!