Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Расман: Конор Макгрегор 5 йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтади. Унинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Расман: Конор Макгрегор 5 йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтади. Унинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

UFC ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги жанг UFC 329 турнирида бўлиб ўтишини эълон қилди. Ушбу тўқнашув 12 июль куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) «Ти-Мобайл Арена»да ташкил этилади. Баҳс ярим ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтади.

37 ёшли ирландиялик спортчи ўзининг сўнгги жангини 2021 йилнинг июль ойида ўтказган бўлиб, ўшанда Дастин Порьега оёғи сингани сабабли мағлуб бўлган эди. Унинг ҳисобида аралаш яккакурашларда жами 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият мавжуд.

34 ёшли Холлоуэй эса 2026 йилнинг март ойида бразилиялик Чарльз Оливейрага ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Унинг фаолияти давомида 27 та ғалаба ва 9 та мағлубият бор.

Киритилди: Бугун 11:31. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!