Энрике Рикельме «Реал» президентлиги лавозимига номзод сифатида расман тасдиқланди.
«Мадрид» клуби хабар беришича, Рикельме барча зарур банк кафолатлари ва керакли ҳужжатларни тақдим этган.
Аввалроқ Флорентино Переснинг сайловдаги рақиби испаниялик банклар билан муаммоларга дуч келгани хабар қилинганди. «Cox Energy» энергетика компанияси раҳбари «Banco Santander» ва «BBVA» банкларидан зарур молиявий кафолатларни ололмаган эди. Бу рад жавоби клубнинг амалдаги раҳбари томонидан босим ўтказилганлиги билан изоҳланган. Перес мазкур икки банк билан яқин ҳамкорлик қилувчи «Grupo ACS» қурилиш компанияси эгаси ҳисобланади.
Шу сабабли, Рикельме хорижий банклар — «Scotiabank» ва «Andbank» билан келишувга эришишга уриниб кўрди. Якунда «Andbank» аллақачон кафолат хатини тақдим этишга муваффақ бўлди.