Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Расман! АҚШ ЖССТни тарк этмоқда

A A A
Расман! АҚШ ЖССТни тарк этмоқда

Америка Қўшма Штатлари ЖССТ ташкилотига аъзоликдан чиқиши тўғрисида расман хабар қилди. Бу ҳақда РИA Новости хабар тарқатди.

Манбага кўра, ЖССТ бу борадаги тегишли ҳужжатларни қабул қилди.

Aввалроқ, Помпео Қўшма Штатлар ташкилотни тарк этишдан олдинги даврда ЖССТни молиялаштиришни истамаслигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, AҚШ маъмурияти Конгресс билан ташкилотга ажратилиб келинган маблағларни энди нимага сарфлашни муҳокама қилади.

Май ойи охирида Aмерика етакчиси Дональд Трамп Штатлар ЖССТ билан муносабатларни тўхтатмоқчи эканлигини эълон қилганди, чунки ташкилот гўё Хитой назорати остига ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, ЖССТ раҳбарияти коронавирус тарқалиши билан боғлиқ равишда зарур чораларни кўрмаган.

Киритилди: 18:34 02.11.2020. Ўқилди: 2401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар